Назарбой Носиров
КАСБИНИ ЭЪЗОЗЛАГАН ИНСОН
Дунёда касблар жуда кӯп. Кимдир учувчи, кимдир ҳайдовчи, кимдир шифокор бӯлишни орзу қилса, кимгадир деҳқончилик билан шуғулланиш маъқул келади, яна кимнингдир ӯқитувчилик касбига қизиқиши бор ва бошқалар. Мақоламиз қаҳрамони Назарбой ака эса санъат йӯлини танлади, карнай чалишга шавқи бӯлгани учун карнайчилик касбининг сир-асрорларини ӯргана бошлади. Бир қарашда санъаткор бӯлиш осон туюлса-да унинг ӯзига яраша қийинчиликлари мавжуд бӯлиб, касб эгасидан сабру тоқат, матонат талаб этади.
Азиз ӯқувчи, келинг, яхшиси Назарбой Носировнинг ҳаёт ва ижод йӯли ҳақида қисқача ҳикоя қилайлик. Ӯйлайманки, уни ӯқиб сиз ӯзингиз хулоса чиқариб оласиз.
Назарбой Носиров 1947 йил 2 апрел куни Ғончи( ҳозирги Деваштич) ноҳиясининг Ғазантарак қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Отаси Носир Зокиров ва онаси Қумри Розиқова(Аллоҳ раҳматига олсин!) фарзандларини яхши тарбиялаш учун саъй-ҳаракат қилишади.
Ёш Назарбой 1954 йили бошланғич таълимни олиш учун ӯзи туғилган қишлоқдаги 10-ӯрта мактабнинг 1-синфига боради ва 1964 йилда мактабни битиради.
Меҳнат фаолияти
Меҳнат фаолиятини 1964-1965 йилларда қишлоқдаги «Крупская» номидаги колхозда оддий ишчи сифатида бошлайди. Лекин унинг санъат соҳасига бӯлган қизиқиши устун келиб, 1966-1967 йилларда Ғончи ноҳияси Маданият уйида карнай-миллий мусиқа асбобини чолғучиси, яъни карнайчи бӯлиб фаолият юритади.
1967 йилда Душанбе шахрида Совет Иттифоқининг 50 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам тантаналарида фаол қатнашади ва 1 - даражали диплом билан тақдирланади.
Карнайчилик фаолияти давомида чалган куйлари:
1. Сарбоз
2. Сарбоз 2
3. Катта Уйин
4. Нағора ба ёд
5. Ба ёд 5
6. Мискин
7. Шўх уйин
( Рақси чавони)
8. Шодиёна
9. Маври Аҳмад
10. Қўшнафас
11.Уфори карнай
12. Жаннай и
13. Рақси ду гул
14. Зарби Кўлоби
15. Навои карнай
16. Оҳанги уйғурча
17. От келди (асп омад)
18. Тўдакаш (улоқ куйлари)
19. Оҳанги миллии полка
20. Туёна
21. Ёр Ёр ва яна бир неча ўнлаб саҳна куйлари
Харбий хизмат 1968-1969 йилларда Совет Армияси сафида йигитлик бурчини ӯтаб қайтади. Армия сафида ҳам ӯзининг масъулиятни ҳис қилиши ва хизматга ватанпарварона ёндашиши билан кӯзга ташланиб, комсомол комитети ишларида фаол қатнашиши, намунали интизоми ва хизмат бурчини яхши ӯтагани учун Совет Иттифоқи армияси аълочиси бўлиб қайтган |
Ютуқлар
1.1984 йилда санъат соҳасидаги арзирли хизматлари учун коммунистик меҳнат зарбдори унвони,
2.1987 йилда Москва шаҳрида бӯлиб ӯтган «Халқ ижодиёти 2-фестивалининг лауереати»,
3. 1987 йилда Октябр революциясининг 70 йиллиги муносабати билан Тожикистон Республикаси маданият Вазирлигининг Ифтихорномаси
4.2010 йилда «Тожикистон Маданияти аълочиси» унвони билан тақдирланган.
Бундан ташқари вилоят ва Жумхурият миқёсида булиб ўтган бир неча ўнлаб чора тадбирлардаги фаъол иштироки учун тақдирланган