Иммунизация: ҳақиқат ё хаёлми?
Иммунизациянинг тарихи инсоннинг касалликлардан ҳимояланишга бўлган уринишлари билан боғлиқ. Қадимда Хитой ва Ҳиндистонда одамлар касалликларнинг олдини олиш учун турли усуллардан фойдаланганлар. 1796 йилда Эдвард Женнер биринчи бўлиб одамларда қизилчага қарши иммунитет ҳосил қила олиши мумкин бўлга касалликни тадқиқ қилиб исботлаб берди. Бу тадқиқот замонавий вакциналарнинг асосини яратди ва турли касалликларга қарши вакциналар ривожланишига йўл очди.
Иммунизация ва соғлом ҳаёт
Иммунизация инсоннинг соғлом ўсиши ва ривожланишида муҳим ўрин тутади. Вакцинация болаларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилади ва уларнинг мактабга бориши ва ўқиш жараёнини давом эттиришини таъминлайди.  Бу эса уларнинг соғлом ўсиши ва жамиятда фаол иштирок этишига ёрдам беради. Вакцинация орқали касалликларнинг ўлим ва жиддий асоратларидан ҳимояланиш мумкин.
Иммунизация компанияси давридаги камчиликлар умуман бу процесс қандай кечиши ҳақида. Бобоев Абуали Спитамен ноҳияси иммунопрофилактика маркази директори билан сўхбатлашдик.
Иммунизация ҳақида маълумотлар
Қишлоқ шароитида қандай сақланиши
Омборларда вакцина қандай сақланиши
-Иммунизацияни жамият учун аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
- Бундан қарииб 100 йилча олдин вабо касаллиги тарқалган бу юз минглаб хатто миллионлаб одамларнинг ўлимига сабабчи бўлган чунки уша вақтда уша касалликка қарши вакцина бўлмаган ё ҳозиргидек иммунитетни кўтариш учун профилактик ишлар олиб борилмаган. Иммунизациянинг асосий мақсади бў, юқумли тузалиши ё даволаш муддати узоқ бўлган касалликларни одамни иммунитетини кўтариш орқали юқушини камайтириш ё тўхтатиш.
Иммунизация орқали одамлар турли касалликларга қарши иммунитет ҳосил қиладилар. Бу касалликларнинг кенг тарқалишини олдини олади ва эпидемиялар ривожланиш хавфини камайтиради. Масалан, полиомиелит ва кучли инфекцияларнинг олдини олишда вакцинация муҳим роль ўйнайди. Агар катта аҳоли қисми вакцинациядан ўтса, "жамоат иммунитети" пайдо бўлади, бу эса касалликларнинг тарқалишини сезиларли даражада камайтиради. Яна бир мисол тариқасида сил касаллигини олсак 6 ой давомида биринчи курс даволаш 3 ой иккинчи курс ва 3 ой учинчи курс даволаш, умумий ҳисобда даволаш муддати бир йилга чўзилади. Даволаниш жараёни жудаям қаттиқ назорат қилиниши керак агар уш босқичларнинг бирортасида ичиладиган дорилардан бирортаси бир кун ичилмай қолган тақдирда даволаниш муддати яна нолга қайтиш ва бошидан бошлашга тўғри келади. Шунинг учун бу қаттиқ иродани ва мустаҳкам психологик холатни талаб қилади. Ҳар ким ҳам бундек метин иродага эга эмас. Иммунизация бўлса шундек касалликларни олдини олишнинг энг самарали усули ҳисобланади.
-Ҳалқ орасида тарқалган стереотиплар ҳақида нима дея оласиз? Аслида иммунизация қанчалик ҳавфсиз?
- Жуда ўринли савол савол бўлди. Иммунизация 99 фоизга ҳавфсиз жараён ҳисобланади. Иммунизация жараёни қандай кечишини тушунтириб ўтишга ҳаракат қиламан. Инсон организмида иммун тизими бор бу ҳар хил касалликларга қарши тура оладиган ўзига ҳос ҳимоя тизими. Биз вакцина орқали одамга уша касалликни кучсизлантиришган батериясини юборамиз иммун тизими ушбу бактерия қарши ҳимояни ишлаб чиқариши учун. Иммун тизим бактерияга қарши курашади ва ҳимоя тизимини яратади натижада вакцина қабул қилган одамнинг иммун тизими ушбу бактерияга такроран дуч келса аллақачон қандан ҳимояланиш ё курашишни билади. Бугун ташқарида яъни ҳавода жуда кўп юқумли касалликлар бор уша бактерия таёқчалари аммо бизу сиз иммунизация қилинганлигимиз учун улар аллақачон биз учун ҳавфсиз ҳисобланади.

Бобоев Абуали
Спитамен ноҳияси иммунопрофи
лактика маркази директори
- Бугунги кунда Тожикистонга нечта касалликка қарши иммунизация компаниялари олиб борилади?
- Тожикистон соғлиқни сақлаш, юқумли касалликларга қарши курашиш бўйича жуда кўп халқаро лойиҳаларга аъзо ва бугунги кунда бизни мамлакатимизда 12 та касалликка қарши ахоли иммунизация қилинади.
Бобоев Абуали Спитамен ноҳияси иммунопрофилактика маркази директори
- Жудаям кўп одамларни қизиқтирган савол, иммунизациядан кейинги қандай холатлар тиббий тилда айтадиган бўлсак оддий холатлар ҳисобланади. Яъни ваҳимага тушишга ўринсиз?
- Одамни организми ё иммун тизими ораганизмга кирган ҳар бир микробактерияга қарши ҳимоя тизими ишга тушади бу эса тана ҳароратини кўтарилишига сабаб бўлади яъни организмнинг биринчи жавоб бериши бу тана ҳароратининг кўтарилиши. Бу иммунизациядан кейинги оддий холат ҳисобланади. Ҳар бир вакцинани ўзини жўнатиш муддати бор. Мисол янги туғилган чақалоқ то туғруқхонадан чиққунча 2 та вакцинани олади бу БСЖ ва гепатит с га қарши вакциналар.
- Шу иммунизация компаниялари ёрдамида Тожикистон бутунлай бирор касалликдан қутулди дея оламизми?
- Албатта, яқинда эъллон қилинган янгилклардан бири, мамлакатимиз фалаждан қутилган ё енгган давлатлар қаторига кирди. Бунда албатта иммунизация ўрни катта бўлди деб ҳисоблайман.
Бобоев Абуали Спитамен ноҳияси иммунопрофилактика маркази директори

- Вакцина бепулми ё пулга сотиб олинадими? Ҳалқ орасида ҳар хил стериотиплар мавжуд, фойдасидан кўра зарари, бепулми биздан тажриба учун фойдаланишяпти шу ва шунга ўхшаш.

- Вакцина ахоли учун бепул, лекин бу давлат учун бир неча миллионлаб долларга тушади. Баъзи бир вакциналар даволаш қийин ё даволашни иложи бўлмаган касалликларни олдини олиш учун ёрдам беради. Баъзи бир давлатларда иммунизация пуллик ҳисобланади уларнинг нархи таҳминан 5 доллардан то 50 долларгача бориши мумкин.

- Вакциналарни сақлаш ўзига ҳос ҳусусиятларга эгами?
- Албатта вакциналарни сақлаш жуда ҳам эътиборни талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Ҳар бир вакциналар сацланадиган музлатгичларимизда харорат индикаторлари бор. Вакциналар максимум +2 дан +8 гача сақланиши керак. Бу жараён ходимларимиз томонидан қаттиқ назорат қилинади. Қишлоқ жойларида иммунизация компанияларини ўтказиш вақтида алохида харортани сақлашга ёрдам берадиган ускуналаримиздан фойдаланамиз.
- Нима деб ўйлайсиз, халқ орасида нотўғри стериотипларни пайдо бўлишига асосий сабаб нимада деб ўйлайсиз?
- Кўп холатларга бу минталитетга келиб тақалади. Иммунизациядан кейинги тана ҳарорати ошиши, вакцина олган жойдаги шишлар оғриқлар. Ҳарчанд биз бу нарсалар оддий холат эканлиги тушунтирсакда барибир ота- оналар томонидан болам яхши эди иммунизациядан кейин ахволи ёмонлашди деган тушунча пайдо бўлади ва бу ҳамма стериотипларни асоси ҳисобланади.
This site was made on Tilda — a website builder that helps to create a website without any code
Create a website